20 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Футзал бўйича Ўзбекистон термаси ЖЧ–2016 гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Панамага қарши баҳс олиб боради. Жаҳон чемпионати Ўзбекистон иштирокидаги ўйин билан бошланади, ўзбекистонлик футзалчилар эса мамлакат улар билан фахрланиши учун қўлган келганини қилади.
2. Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати 51 даражага етиб, миллий рекорд янгиланди. Олдинги рекорд кўрсаткич +50,6 даража бўлиб, икки бор — 1886 йил 25 майда Пачпадра аҳоли пункти ва 1956 йил 10 майда Алвар шаҳрида қайд этилганди.
3. Тошкентда милиция машинаси темирйўл кесишмаси олдидаги тирбандликни қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб айланиб ўтди. Сурат қачон олингани маълум эмас, милиция машинасининг давлат рақам белгиси эса кўринмаган.
4. Фарғоналик 121 ёшли момо актёр Алишер Узоқов сабаб интернет қаҳрамонига айланди. Онахон «Ота-онам борми?» деб қўшиқ куйлаган.
5. Евро—2016 ўйинларини Ўзбекистондаги жамоат жойларда намойиш этиш учун пул тўланмайди. Таққослаш учун, 2014 йили ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали футбол бўйича ЖЧ—2014 ўйинларини жамоат жойларда трансляция қилиш нархини Тошкент шаҳри учун 1000 доллар этиб белгилаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарйў»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)