Осиёнинг саккиз бюджет авиаташувчилари бирлашиб, дунёдаги энг йирик альянсни ташкил этди. «Интерфакс» агентлигининг билдиришича, булар орасида Япониянинг ANA Holdings ва Сингапурнинг Singapore Airlines компанияларига қарашли шуъба корхоналари ҳам бор.
Альянсга қуйидаги компаниялар кирди: Scoot, Vanilla Air, Tiger Airways, Tiger Airways Australia, Nok Airlines PCL, NokScoot, Cebu Pacific ва Jeju Air.
Келишув шартарига мувофиқ, авиакомпанияларнинг мижозлари минтақанинг 160 шаҳрига учадиган рейслар учун чипталарни исталган компания сайтидан харид қилиши мумкин бўлади.
Осиё ва Тинч океани минтақасининг AirAsia, Jetstar ва IndiGo сингари энг йирик лоукостерлари альянсда иштирок этмаяпти: жорий келишув ўрта миқёсдаги ташувчиларнинг бирлашиб, йирик компаниялар билан рақобат қилишга бўлган интилишидир.
Изоҳ (0)