Бир гуруҳ кўнгиллилар пойтахтнинг Нурафшон—Себзор чорраҳаси яқинидаги чуқурликни ўз ташаббуси билан текислади. Бу ҳақда Uz24 хабар беради.
Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган интернет фойдаланувчисининг хабар беришича, кўнгиллилардан бири цемент, қум олиб келиб ишни бошлаган. Қолганлар эса ўз хоҳиши билан ёрдамга келган.
Қайд этилишича, ушбу чуқурлик бир ойдан буён шаҳар ҳайдовчиларини қийнаб келган.
Изоҳ (0)