Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 36-турида зафар қучган Бильбаонинг «Атлетик» клуби 4-ўринни эгаллаб турган «Вильярреал» билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартириб олди.
Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этишдан умидини узмаган клублар — «Атлетик» ҳамда «Сельта»нинг ўзаро ўйинида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашув дебюти Виго клуби учун омадли келиб, «Сельта» ҳисобда олдинга чиқиб олганди.
37-дақиқага келиб бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади, орадан уч дақиқа ўтиб эса «Сельта» футболчиси Густаво Кабрални майдондан четлатди.
36-турдан кейин «Атлетик» 58 очкога эга. Бугун, 1 май куни тунда «Валенсия»га қарши майдонга тушадиган «Вильярреал» ҳисобида 61 очко бор. Қайд этиш керак, «Вильярреал» Европа Лигасидаги юришини давом эттираётган бўлса, «Атлетик» чорак финалда мусобақа билан хайрлашган.
57 очкоси бор «Сельта» ҳам Чемпионлар Лигасидан умидини узмаган. «Валенсия»га қарши ўйинда «Вильярреал»нинг эҳтимолий ғалабаси Виго жамоасининг кучли тўртликка кира олмаслигини таъминлаб беради.
Испания Ла Лигаси 36-тур беллашувлари 1 май, якшанба
Изоҳ (0)