Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида мамлакат қуролли кучлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида олти нафар жангари ўлдирилди, 60 га яқини қўлга олинди. Бу ҳақда, Khaama Press агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, тунги рейд давомида афғон ҳарбий хизматчилари жангарилар томонидан ўққа тутилди. Отишма давомида камида олти нафар жангари ўлдирилди.
Ҳарбийлар сафидан йўқотишлар ҳақида маълум қилинмади.
Изоҳ (0)