Қаршининг «Насаф» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси «Д» гуруҳи 5-тур баҳслари доирасида 19 апрель, сешанба куни ўз майдонида БААнинг «Ал-Айн» жамоасини қабул қилмоқда. «Дарё» нашри айни вақтда давом этаётган учрашувдан матнли онлайн уюштирмоқда.
Учрашувда ҳисоб 1-дақиқадаёқ очилди. Артур Геворкян томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг «Насаф» ҳимоячиси Мақсуд Каримов «Ал-Айн» дарвозасини аниқ нишонга олди.
Бу гол Осиё Чемпионлар Лигасининг 2016 йилги мавсумидаги энг тезкор иккинчи гол бўлди. Бунгача «А» гуруҳида қатнашаётган БААнинг «Ан-Наср» клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоасига қарши ўйинда 1-дақиқада ҳисобни очган, голга бразилиялик ҳужумчи Нилмар муаллифлик қилган эди.
Изоҳ (0)