Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бир неча кун муқаддам Франциянинг «ПСЖ» футбол клуби президенти Нассер ал-Хелаифи билан учрашгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Айтилишича, 13 апрелда ЕЧЛ доирасида «Реал» ва «Вольфсбург» ўртасида бўлиб ўтган жавоб ўйинидан сўнг Роналду шахсий самолётида Парижга қараб йўл олган. У ерда ҳужумчини ал-Хелаифининг шахсий ҳайдовчиси кутиб олган ва Париждаги меҳмонхоналардан бирига олиб борган. Роналду эрталаб Мадридга қайтиб кетган ва жамоа машғулотида иштирок этган.
«ПСЖ» раҳбарияти бу масалада изоҳ беришдан бош тортди. Аммо матбуот парижликлар Роналдуни сотиб олиши ҳақида ёзмоқда. Жумладан, Роналду «ПСЖ»да Златан Ибраҳимовичнинг ўринни босиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)