Глобал иқтисодий ўсиш истиқболлари заифлашди, унга нисбатан таҳдидлар эса ошди, жумладан, унинг умумий пасайиш хавфи мавжуд. Ушбу хулосалар Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки бошқарув органларининг навбатдаги йиғилиши натижаларига кўра маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Йиғилиш баённомасида таъкидланишича, глобал иқтисодиёт камтарона кенгайишда давом этмоқда.
«Глобал ўсиш узоқ вақт давомида ўртача ҳолатда қолмоқда, шунингдек, унинг истиқболлари ўтган йилнинг октябридан буён бирмунча заифлашди», — дейилади баённомада.
«Геосиёсий кескинлик, қочоқлар оқими туфайли юзага келган инқироз ва Бирлашган Қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши мумкинлиги юзасидан шок глобал иқтисодиётга қўшимча таҳдидларни юзага келтирмоқда», — деб огоҳлантиради ХВЖ.
Изоҳ (0)