АҚШ пойтахти яқинидаги Энн-Эрандел округида (Мэриленд штати) жойлашган Балтимор—Вашингтон халқаро аэропорти яқинида 16 апрель куни енгил вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда, CBS телекомпанияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, вертолёт темир йўлга қулаб тушган, шундан сўнг ёнғин юзага келган. Унинг бортида бўлган уч киши тирик қолган. Бироқ уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Аэропорт маъмуриятининг маълумотига кўра, ҳодиса муассаса фаолиятига ҳеч қандай таъсир қилмаган, бироқ ушбу ҳудуддаги поездлар ҳаракатида ушланиб қолишлар кузатилмоқда.
Изоҳ (0)