2016 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра Ўзбекистонда 8,4 мингта ёки 2015 йилнинг шу давридагига қараганда 5,5 фоиз кўп янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрель, жума куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди, деб хабар беради ЎзА.
Йил бошидан буён кичик бизнес субъектларига 3,6 триллион сўм банк кредитлари берилгани, ўсиш 2015 йилнинг биринчи чорагидагига қараганда 1,3 мартани ташкил этгани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳисобот даврида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастури доирасида 167,4 мингта янги иш ўринлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг 57,7 фоизи қишлоқ жойларга тўғри келди.
Изоҳ (0)