«Бавария» жамоаси Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бенфика»га қарши баҳс олиб бориб, икки ўйин натижасига кўра (1:0, 2:2) ярим финалга чиқди. Мюнхенликлар устози Хосеп Гвардиола мураббий сифатида мазкур мусобақанинг ярим финалига қадар еттинчи маротаба етиб келди, деб хабар беради «Sports.ru».
Испаниялик 45 ёшли мутахассис тўрт маротаба «Барселона» ва уч марта «Бавария» билан ярим финалга чиқиб, бу кўрсаткич бўйича Алекс Фергюсон ва Карло Анчелоттига тенглашиб олди.
Изоҳ (0)