13 апрель, чоршанба куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов Қирғизистон Республикаси Мудофаа кенгаши котиби Т. Жумақадиров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик жараёнининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)