Арсений Яценюк Украина бош вазири лавозимидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда унинг баёнотига таяниб, Meduza хабар беради.
«Мен Украина бош вазирлиги ваколатларини зиммамдан соқит қилишга қарор қилдим. 12 апрель, сешанба куни қарор Олий радага киритилади», — дейди Яценюк.
«Пётр Порошенко блокининг парламент фракцияси ҳукумат раҳбари лавозимига Владимир Гройсман номзодини илгари сурди. Йўналишнинг барқарорлиги ва изчиллигини таъминлаш учун Украина ҳукумати раҳбарлиги мажбуриятларини топшириш ҳақидаги қароримни маълум қиламан», — деди Яценюк.
Изоҳ (0)