Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбар-Пахтунхва вилоятига бир неча кун аввал ёпирилган ва кучли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқин ҳамда кўчкилар оқибатида камида 92 киши нобуд бўлди, 77 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Табиий офат туфайли 929 та уй, шунингдек, бир неча кўприк қулаб тушди. Йирик шаҳарларни боғлаб турган айрим автомобиль йўллари кўчки оқибатида ёпилиб қолди. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Мамлакат бош вазири Навоз Шариф ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Расмийлар жабрланганларга ёрдам беришда давом этмоқда.
Изоҳ (0)