Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов «Пахтакор» футболчиси Жавоҳир Соҳибовга қараганда, Азиз Ҳайдаров билан ўйнаганда ўзини эркинроқ ҳис қилади. Бу ҳақда футболчи «Championat.asia» сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Соҳибов яхши футболчи, аммо ҳали ёш. У баъзи вазиятларда олдинга ўтиб кетиши мумкин. Ҳайдаров эса тажрибали футболчи, у билан бир неча йиллардан буён ўйнаб келамиз. Азиз майдонга тушганида, ўзимни эркин ҳис қиламан. У мени, мен эса уни яхши тушунамиз», — дейди Одил Аҳмедов.
Азиз Ҳайдаров 24 март куни бўлиб ўтган Филиппинга қарши беллашувни дисквалификация сабабли қўйиб юборганди. Бугун, 29 март кунги Баҳрайнга қарши ўйинда у бошланғич таркибга киритилиши мумкин. Маълумот учун, 28 март куни ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Ислом Тўхтахўжаевнинг майдонга тушиши сўроқ остида эканлигини маълум қилганди.
Одил Аҳмедов Баҳрайнга қарши ўйинда огоҳлантириш олса, учинчи босқичнинг биринчи ўйинини қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр билдирди: «Сариқ карточка олмасликка ҳаракат қиламан. Бироқ сариқ олмайман, деб майдонга тушсангиз, якунда бунинг акси бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Футболдан ҳамма нарса кутса бўлади».Ўзбекистон — Баҳрайн ўйини 29 март куни соат 18:00 да бошланади.
Изоҳ (0)