Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афина шаҳридаги Ҳарбий ютуқлар музейида Ўзбекистоннинг Грециядаги Бош консуллиги томонидан Ўзбекистон—Греция маданий ва ишбилармон ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда Наврўз байрамини нишонлаш доирасида илмий конференция ва фотокўргазма ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»нинг штатдан ташқари мухбири Шуҳрат Орипов хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тадбирда Греция сиёсий доиралари, жамоатчилик, диний соҳа вакиллари, ишбилармонлар, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди. Меҳмонларнинг умумий сони 500 кишини ташкил этди.

Тадбир доирасида ўтказилган илмий конференция Наврўз байрами, ўзбек халқининг урф-одат ва анъаналари, тарихи ва маданиятига бағишланди. Асосий маърузачилар Марказий Осиё бўйича етакчи эксперт, собиқ грек дипломати, ёзувчи Марианна Ятрополу Теохариду, Париж университетининг тарих бўйича профессори Потица Григораку, шунингдек, Бош консуллик вакиллари бўлди. М.Ятрополу Теохариду ўз чиқишида Наврўзнинг келиб чиқиши тарихи ва унинг ўзбек халқи учун аҳамияти ҳақида тўхталди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳияти тақдимоти меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Тадбир иштирокчиларида Ўзбекистондаги Наврўз байрами, ўзбек халқининг анъана ва урф-одатлари, бой маданияти ҳақидаги маълумотлар катта қизиқиш уйғотди. Наврўз айёмини нишонлаш доирасида Ўзбекистон туристик брендини оммалаштириш мақсадида «Ўзбекистон грек сайёҳлари нигоҳида» деб номланган фотокўргазма ташкил қилинди. Кўргазма томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Гаагада Украинанинг Россияга қарши даъвоси юзасидан тарихий суд бўлиб ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 5 ёшли бола каналда оқиб кетди
Спорт
“Ювентус” Суперлига лойиҳасидан чиқишини эълон қилди. Клубга УЕФА босим қилгани айтилмоқда