Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Gallup ижтимоий фикр институти томонидан дунё мамлакатлари аҳолисининг ҳис-туйғулари индекси — Gallup 2016 Emotions Report тайёрланди. Унда Ўзбекистон тўртинчи ўринга муносиб кўрилди.

Фото: «Публика.uz»

Фото: «Публика.uz»

Тадқиқотда жаҳоннинг 140 мамлакатидан 147 минг респондент иштирок этди. Уларга ҳис-туйғулари ва фикрлаши билан боғлиқ бешта савол берилди: «Кеча сиз ўзингизни яхши дам олгандек ҳис қилдингизми?», «Кеча сизга куни бўйи ҳурмат билан муносабатда бўлиндими?», «Кеча сиз кўп жилмайдингизми, кулдингизми?», «Кеча сиз бирор қизиқарли нарса ўргандингизми ёки қизиқарли иш қилдингизми?», «Кеча қуйидаги туйғуларни ҳис қилдингизми? Кўнгил ёза олдингизми?».

Муаллифларнинг фикрича, ижобий ҳис-туйғулар етишмовчилиги мамлакатлардаги узоқ муддатли ички ёки ташқи ихтилофлар ҳамда кенг миқёсли фожиа ва офатлар билан боғлиқдир.

Рейтингда биринчи ўринни 84 балл билан Парагвай эгаллади; кучли учликка Гватемала ва Гондурас (83 балл) кирди.

Ўнталикка, шунингдек, Ўзбекистон (83), Эквадор (83), Сальвадор (82), Индонезия (82), Коста-Рика (81), Уругвай (81), Колумбия (81) ва Швейцария (81) кирди.

Индекс охирида Украина, Беларусь, Литва, Босния ва Герцеговина, Яман, Ироқ, Сербия, Грузия, Непал, Туркия ва Сурия жойлашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада италиялик аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди
Маҳаллий
Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон кейинги икки йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши иқтисодий ўсишга эга бўлади
Дунё
Киев Херсон йўналишида 60 нафар аскар ва ҳарбий техникаларини йўқотди — Россия Мудофаа вазирлиги