26 февраль, жума куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг янги раҳбарини тайинлаш учун сайлов бўлиб ўтди. Унда УЕФА бош котиби лавозимида фаолият олиб борган Жанни Инфантино ғолиб бўлди. Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа шу муносабат билан Жанни Инфантинони табриклади. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати хабар бермоқда.
«ОФК ташкилоти янгиланган ФИФА ва унинг янги президенти Жанни Инфантино билан ҳамкорлик қилишга ҳамда футбол ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишга тайёр. Дунё футболини ислоҳ қилиш ва унга бўлган ишончни қайтариш лозим. Ҳозирги вақтда футболга бирдамлик керак. Инфантинонинг етакчилик хусусиятлари ёрдамида ФИФАда ислоҳотлар ўтказилишига ишонаман», — дейди Шайх Салмон.
Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантино сайловнинг иккинчи турида 115 та овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритди ва 4 йилга ФИФА президенти этиб сайланди.
Изоҳ (0)