БМТ бош котиби Пан Ги Мун 26 февраль, жума куни Европа мамлакатлари ҳукуматларини қочоқлар учун чегарани ёпмасликка ва одамларга бошпанага эга бўлиш учун кўпроқ имконият беришга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг журналистларга маълум қилишича, Пан Ги Мун Болқон давлатлари, жумладан, Австрия, Словения, Хорватия, Сербия ва Македония чегараларида чекловларнинг кучайтирилганлигини «катта хавотир» билан кузатмоқда.
Пан Ги Муннинг фикрича, бу каби чекловлар «1951 йилги Қочоқлар мақоми ҳақидаги конвенция ва 1967 йилги қўшимча протоколга мувофиқ келмайди».
Изоҳ (0)