Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида яшовчи Стефани Мальдонадо исмли қиз кутилмаганда етим қолган опоссум (Америкада яшайдиган қопчиқли каламуш) болаларига ғамхўрлик қила бошлади. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳайвончаларнинг онасини Стефанининг амакисига тегишли бўлган ит ўлдирган. Опоссум болалари оғир аҳволда қолганда, Стефанининг Претинья лақабли ити ёрдамга келди ва уларнинг кўнглини ола бошлади.
Натижада, кичик опоссумлар кучга тўлиб, тутинган онасининг елкасида сайрга чиқа бошлади.
Изоҳ (0)