Европага ёпирилган «Иможен» бўрони натижасида Франциянинг соҳилбўйи Пенмарш шаҳри денгиз кўпигининг қалин қатлами остида қолди, дея хабар бермоқда TJournal.
Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармасидан маълум қилишларича, кўпик совуқ урган сув ўтлари, денгиз тузи ва сувни ифлослантирувчи бошқа зарралардан ташкил топган.
Шаҳар биринчи марта кўпик остида қолаётгани йўқ — шунга ўхшаш манзара 2014 йилда ҳам кузатилган эди, бироқ маҳаллий аҳоли, сайёҳлар ва журналистлар мазкур ноодатий ҳодиса суратларини ижтимоий тармоқларда яна чоп этишга киришди.
Изоҳ (0)