Кремлда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тааллуқли бирор бир буйруқ тайёрланганлиги ҳақида маълумот йўқ. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков республиканинг амалдаги раҳбари ваколати муддатининг яқин вақт ичида тугаши ҳақидаги хабарни шу тариқа изоҳлади, деб хабар беради «РБК».
«Бирор бир буйруқ тайёрланганлиги ҳақида менга маълум эмас. Лекин, адашмасам, Қодировнинг ваколат муддати тугашига ҳали анча вақт бор», — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимидаги ваколатлари яқин вақт ичида тугашини унга журналистлар эслатганлигини маълум қилган эди.
«Маълум бўлишича, Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимидаги ваколатларим муддатининг тугаши яқинлашмоқда. У икки ойдан сўнг тугайди», — деб ёзди Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)