Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Халқ озодлиги партияси етакчиси Mиxаил Касьянов «нишонга олинган» видеони Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Касьянов Россия мухолифатига пул учун Страсбургга етиб келди. Ким тушунмаган бўлса, у тушуниб олади», — дейилади хабарда.
Халқ озодлиги партиясининг раис ўринбосари Илья Яшин Қодировнинг хабарини «қотилликка таҳдид» деб атади.
12 январь куни Қодиров тизимдан ташқари мухолифатга нисбатан кескин фикр билдирган эди. У мухолифат вакилларига нисбатан «халқ душмани»га бўлгани каби муносабатда бўлишга чақирган эди. Чеченистон раҳбарининг ушбу сўзлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
https://www.youtube.com/watch?v=hh1--hM9o1o
Изоҳ (0)