Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дубай — ўзининг инновацион ёндашувлари ва илғор ғоялари билан ақлни шоширувчи ростмана оламшумул лойиҳалар туғиладиган макон. Қурилиши кутилаётган мана шундай ғаройиб лойиҳалардан бири — ярми сув остида бўлган сузиб юрувчи виллалардир, деб ёзади AdMe.

Эртакнамо турар-жой мажмуаси сузиб юрувчи 42 сувости вилласидан иборат бўлади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Лойиҳа бундай: ҳар бир вилла уч қаватдан иборат бўлиб, юқори икки қават сув устида, биринчиси эса (аслида нолинчиси) сув остида бўлади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Юқори қават — ҳордиқ жойи: бу ерда очиқ душхона, мини-бар, кичик ошхона ва шаффоф шишадан тайёрланган жакузи-ванна бор.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Денгиз билан бир сатҳда жойлашган марказий қават — яшаш жойи, бу ерда меҳмон кутиш ҳам мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ётоқхона ва ваннахона сув остида — нолинчи қаватда жойлашган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Сувости»даги хона деворлари ўрнида панорамали ойналар бўлади, шу сабабли вилла эгалари ўзига хос шахсий океанариум эгасига айланади, дейиш мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сузиб юрувчи виллаларнинг дастлабкиси 2016 йил охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
U-20 ЖЧ—2023. Исроил бу сафар Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Италияда ҳам ғалаба
Спорт
Лига 1. “ПСЖ” 5 та гол урилган ўйинда рақибига имкониятни бой бериб қўйди 
Спорт
“Лейпциг” “Айнтрахт” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, Германия Кубоги ғолибига айланди