Январь охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совийди
Январь ойининг охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати сезиларли совийди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот бермоқда.
Фото: Юрий Корсунцев / Afisha
27 январь
Ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди, бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Кечаси Қорақалпоғистон, Хоразмда, шунингдек, Навоий вилояти шимолида -8 даражагача, тоғли ҳудудларда эса -10 даражагача совийди, қолган ҳудудларда 0 даражадан тушмаслиги кутилмоқда. Кундузи тоғли ҳудудларда -5 даражагача, Қорақалпоғистон ва Хоразмда, шунингдек, Навоий вилоятида шимолида -3 даражагача совуқ бўлиши, қолган ҳудудларда +3...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
28 январь
Бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин. Кечаси бутун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, шимолий ҳудудлар (Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий вилояти шимоли)да -12 даражагача, Фарғона водийсида -8 даражагача, жануб (Қашқадарё, Сурхондарё)да -7 даражагача, марказий вилоятларда (Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё) эса -3 даражагача совуқ бўлади. Кундузи ҳам совуқ иқлим шароити сақланиб қолади.
29 январь
Бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин. Кечаси шимолий ҳудудларда -12 даражагача, Фарғона водийсида -8 даражагача, жанубий ва марказий вилоятларда -7 даражагача совуқ бўлади. Кундузи ҳам совуқ иқлим шароити сақланиб қолади, баъзи ҳудудларда +3...+5 даражагача илиқ бўлиши мумкин.
30 январь

Изоҳ (0)