25 январнинг муҳим янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Январь охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совийди. Рекордлар паради тугади — эртага куз, индиндан бошлаб — ростмана қиш.
2. Владимир Путиннинг собиқ хотини эрга теккани хабар қилинди. Журналистлар ўтказган суриштирув натижаларига кўра, 58 ёшли Людмила Путина (ёки Очеретнаями?) ўзидан 21 ёш кичик эркакка турмушга чиққан.
3. Тошкентда рулда телефондан фойдаланган милиция ходими фуқаронинг аризаси сабаб жаримага тортилди. Қоидабузар тартиб посбони энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлди.
4. Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири расман чоп этилди. Амалдаги ва бўлажак ҳайдовчиларя янги қоидалар билан яхшилаб танишиб олиш қатъий тавсия этилади.
5. Ўлдирадиган совуқ: АҚШда ноқулай об-ҳаво қурбонлари сони 30 кишига етди, Тайванда кучли совуқ оқибатида 85 киши ҳалок бўлди, Японияда ёққан қор қурбонлари сони 9 кишига етди.
Изоҳ (0)