GM Uzbekistan’нинг Matiz автомобили Россия бозоридаги энг арзон автомобиллар рейтингида январь ойида ҳам пешқадамликни сақлаб қолди. Бу ҳақда «Российская газета» хабар бермоқда.
Россияда Matiz’нинг энг арзон модификацияси 314 минг рубл (23 январь ҳолатига кўра, тахминан 4 минг доллар)дан сотилмоқда. Рейтингдан ўрин олган қолган тўққиз автомобилнинг олтитаси Хитой автозаводлари (Lifan, Geely, Chery) маҳсулотларидир.
- Matiz — 314 минг рубл;
- Lifan Smily — 319 минг рубл;
- Lifan Smily New — 364,9 минг рубл;
- Lifan Celliya — 364,9 минг рубл;
- Lada Granta седани — 368,9 минг рубл;
- Lada Granta лифтбеки — 388,5 минг рубл;
- Geely GC6 — 389 минг рубл;
- Chery Bonus (ZAZ Forza седан) — 389,9 минг рубл;
- Renault Sandero — 399 минг рубл;
- Chery Very (ZAZ Forza хетчбек) — 399,9 минг рубл.
Изоҳ (0)