Мексиканинг ғарбидаги Халиско штати соҳилларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Маҳаллий ҳукумат аҳолини қисман, шу жумладан, бир қатор идора вакилларини ва бир нечта шифохонанинг ходим ва беморларини эвакуация қилди.
Ер ости силкинишларининг ўчоғи Сиуатлан шаҳридан 227 километр ғарбда, 10 километр чуқурликда қайд этилди. Зилзиладан кейин ҳукумат вакиллари штатнинг 125 та ҳудудий бўлинмасидан маълумот йиға бошлади.
Мумкин бўлган қурбон ва етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)