«Амкар»нинг нигериялик футболчиси Фегор Огуде рафиқасини тутқинликдан озод қилиниши учун 1,3 миллион найра (6,5 минг доллар) товон пули тўлади. Бу ҳақда Pulse портали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Огуденинг рафиқаси январь ойининг бошида ўғирлаб кетилган эди. Футболчи оиласининг дўсти Тими Эбикагборонинг Нигерия ОАВларига маълум қилишича, ўйинчининг рафиқаси олти кун давомида тутқинликда ушлаб турилган.
«Мен уни озод этишлари учун 1,3 миллион найра тўладим, лекин уни ўғирлаб кетганлар 30 миллион талаб қилишган эди (150 минг доллардан ортиқ). Ҳозир ҳаммаси жойида. Мен рафиқамни кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб бордим. Уни қўрқинчли ва ифлос жойда бир ҳафтага яқин ушлаб туришди. Рафиқамнинг тириклиги учун худодан миннатдорман, бу мен учун энг муҳимидир», — деди Огуде.
Изоҳ (0)