Каталония ҳукумати вилоятнинг Испания таркибидан чиқишини бир томонлама тартибда эълон қилмайди. Бу ҳақда автоном вилоятнинг янги раиси Карлес Пучдемон маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бизнинг сайловолди ваъдамиз мустақилликни бир томонлама эълон қилиш бўлмаган», — деди Каталония раҳбари 14 январь, пайшанба куни TV-3 телеканалига берган интервьюсида.
Шу билан бирга Пучдемон ҳозирги пайтда унинг мақсади вилоят конституциясига ўзгартириш киритишдан иборатлигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, Каталония раҳбарининг таъкидлашича, 2015 йилнинг 27 сентябрь кунги сайлов натижаларига кўра сепаратистлар партиясини қўллаб-қувватлаб 47,8 фоиз овоз берилиши мустақилликка эришиш жараёнини бошлашга имкон беради.
Изоҳ (0)