Юзлаб кинофильмларга мусиқа ёзиш билан машҳур бўлган италиялик бастакор Эннио Морриконе режиссёр Квентин Тарантинонинг «Жирканч саккизлик» (The Hateful Eight) фильмига ишлаган мусиқаси учун Америка киноакадемиясининг «Оскар» мукофотига номзод бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
87 ёшли бастакор ушбу ижоди билан нуфузли «Олтин Глобус» мукофотини қўлга киритган эди.
Бинобарин, «Олтин Глобус» унинг мукофотлар ғаладонида учинчиси бўлган бўлса, бастакор ҳозирги кунга қадар кинематографияга қўшган ҳиссаси учун «Оскар» мукофоти билан бир маротаба тақдирланган. Морриконе Американинг «олтин рицарь» мукофотига 1979 йилдан буён беш маротаба номзод бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Энг яхши актёр», «Энг яхши актриса», «Энг яхши режиссёр», «Энг яхши фильм» номинациялари бўйича «Оскар» мукофотига номзодлар эълон қилинганди.
Изоҳ (0)