Индонезия пойтахти Жакартада 14 январь, пайшанба куни юз берган портлашлар оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Жакарта полицияси вакилларининг маълум қилишича, ҳалок бўлган етти кишидан тўрт нафари босқинчидир.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия пойтахти марказида бир қатор портлашлар содир бўлди, шаҳарда отишма овози эшитилди. Полициянинг маълумотига қараганда, шаҳарда олтита портлаш содир бўлган. Мамлакат президенти портлашларни теракт деб атади. Портлашлар арафасида ИШИД томонидан Жакарта полициясига таҳдид қилинганлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)