Хонанда Манзура Instagram’даги саҳифаси орқали «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига севги изҳор қилди.
Манзура томонидан қолдирилган фотохабарга кўра, у Сардор Раҳимхон билан бирга Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан уч кун давомида Сурхондарё вилоятининг чекка ҳудудларида концерт берган.
«Айниқса, учинчи кун мазза қилдик», — деб ёзади хонанда.
«Яшасин ‘Ўзбекнаво’! ‘Ўзбекнаво’ ҳамиша бизнинг қалбимизда! Мен сени севаман, ‘Ўзбекнаво’!», — дея ўз хабарини якунлаган хонанда Манзура.
Маълумот учун, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Ўзбекистондаги концерт-томоша фаолиятини тартибга солади, хусусан, хонандаларга фаолият учун лицензиялар беради (белгиланган тартиб-қоидалар бузилган вақтда, лицензияларни олиб қўяди).
Изоҳ (0)