«Вокруг света» нашри дунёнинг турли бурчакларида чиройли деб ҳисобланадиган саккиз қизнинг суратини эълон қилди.
Камбоджа
Камбоджанинг энг гўзал қизлари — апсарлар, яъни шу номли қадимий рақс усталари. Камбоджада раққоса бўлиш ҳозир ҳам нуфузли касбдир. Рақс санъатини қизлар махсус мактабларда ўрганади.Лаос
Лаос қишлоқ ва шаҳарларида йилда бир марта етти гўзал — Кабинлафома руҳи «қизлари» танланади. Уларни шаҳар бўйлаб аравада айлантиришади. Қизларнинг соч турмаги Будда бошидаги қавариқ рамзини билдиради.Эфиопия
Эфиопиянинг бодилар қабиласи гўзаллари сочини тарашлаб олади, бунда бошда турли нақшлар яратилади. Бироқ уларнинг асосий безаги — танасидаги қавариб чиққан чандиқлар. Улар терини тиғ билан кесиб, ҳосил бўлган яранинг ичига кул ва тупроқ солиш орқали яратилади.Ҳиндистон—Покистон
Ҳинд-арий қабилаларидан келиб чиққан дрокпа халқи аёлларининг анъанавий кийими — пашмина (юпқа чарм) ва эчки териси. Гўзалларнинг ғурури эса авлоддан авлодга ўтадиган перак бош кийимидир.Намибия
Химба халқи аёллари сонига ип боғлаб, бутун баданига қизил паста суриб юради. Бундай пастадан улар мураккаб соч турмаклари яратишда ҳам фойдаланади.Россия
Деярли ҳар бир бурят қизда анъанавий либос бор, уни байрам кунлари кийишади. Бурятлар наздида соч одамнинг ҳаётий энергияси манбаидир. Уни йирик безаклар таққан ҳолда ҳимоя қилишади.Япония
Окинава аёллари анъанавий нутибана рақси туфайли жозибадорлигини узоқ вақт сақлаб қолади. Нутибана раққосаларини ноодатий либослари орқали таниб олиш мумкин. Улар ханагаса деб аталадиган катта шляпа кияди, у гибискус гули шаклида ясалган.Панама Республикаси
Панамалик аёллар ғурури — польера анъанавий либоси. Унинг нархи бугунги кунда бир неча минг долларгача етиши мумкин. Гўзаллар сочини эса пайнетас-де-балькон —тошбақа косасидан тилла пластина қоплаб ясалган гулчамбар безаб туради.
Изоҳ (0)