Приморье сафари боғида дўстлашиб қолган эчки Тимур ва йўлбарс Амур тўп ўйнашни ўрганди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
«Амур ва Тимур тўп ўйнашни жуда ёқтириб қолди. Йўлбарс тўпни йиртиб қўйганда ҳам ўйин якунланмайди. Тимур тўпни олиб қўйиб, уни туёқлари билан думалатишга уринмоқда. Ҳайвонлар ким тўпни кўпроқ сақлаб туриш бўйича мусобақа ўтказаётгандек тасаввур пайдо бўлади», — дейди боғ директори Дмитрий Мезенцев.
«Амур ва Тимурнинг ўйини учун футбол тўпини 11 январга қадар ҳар тонг тақдим этамиз», — деди у.
Мезенцовнинг сўзларига қараганда, ҳайвонларни табриклаш учун 1 январь тонгида Қорбобо ва Қорқиз келган. Улар арчага олмалар илиб, дарахт остига тўп, пўкак ва ғуддалар қўйган.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Приморье сафари-боғига йўлбарс Амур ва эчки Тимурни кўргани мингдан зиёд киши келганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
https://www.youtube.com/watch?v=W8UTH08AJlk
Изоҳ (0)