Қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, баъзи географик объектлар ягона ҳарфдан иборат номга эга. Масалан, «Å» қишлоғи ёки «D» дарёси ҳақида эшитганмисиз? Travel Ask шунга ўхшаш бир ҳарфли жойлар ҳақида батафсил маълумотни тақдим этди.
Å қишлоғи
Å қишлоғи Норвегиянинг Москенес муницепалитетида жойлашган бўлиб, унинг аҳолиси балиқчилик билан шуғулланади ва қуритилган балиқ тайёрлайди.D дарёси
Энг қисқа номга эга D дарёси Американинг Линкольн шаҳридан оқиб ўтади. Қисқа номи билан бирга, у бор-йўғи 130 метрдан иборат узунлиги билан ҳам машҳур. Дарёни ҳатто энг қисқа дарё сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига ҳам киритишган, бироқ 1989 йилда бундай ном Монтанадаги Роу дарёсига ўтди.Ø баландликлари
Ø баландликлари Даниядаги Nørreå водийсининг бир қисми ҳисобланади. «Ø» данияликлар тилида «орол» демакдир, бироқ бу ер майдонининг атрофи сув эмас, майсазор билан ўралган.E дарёси
Шотландиянинг тоғ ёнбағирларидан оқиб ўтувчи ушбу дарё тахминан 10 км узунликда бўлиб, охир-оқибат Mhòr кўлига бориб тақалади.Å қишлоғи
Шундай номга эга бошқа бир қишлоқ Швецияда жойлашган, у ерда 200 га яқин киши яшайди. Å қишлоғининг номи «Ай» деб талаффуз этилади.Y қишлоғи
Франция шимолида эса Y деб номланувчи қишлоқ бор. У ушбу мамлакатдаги энг қисқа номли қишлоқдир.
Изоҳ (0)