Тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ва туркиялик мураббийларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳарбийлар Ироққа юборилди. Бу ҳақда НТВ телеканали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳарбийларимизнинг Ироқда бўлишидан мақсад ‘пешмерғ курд жангчиларига ҳарбий таълим бериш. Улар у ерда тарафларнинг ўзаро келишувига асосан жойлашган. Сўнгги вақтларда Ироқда бўлган мураббийларимизга нисбатан хавф-хатар ошган», ― деди Туркия Ташқи ишлар вазири (ТИВ) Мевлют Чавушўғли.
Вазирнинг таъкидлашича, «Ўзининг фуқаро ва ҳарбийларини ҳимоя қилиш ― Туркиянинг вазифасидир. Шунинг учун, биз у ерга қўшимча ҳарбий контингент юбордик. Ироқ ҳозир бошқарила олинадиган давлат эмас. Бироқ Туркия Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги принсипини ҳимоя қилмоқда».
Изоҳ (0)