Суриялик муҳожирларни ортган илк самолёт Канаданинг Торонто шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилади.
Агентликнинг қайд этишича, Канадага Суриядан жами 163 нафар муҳожир олиб келинди. Торонтода уларни мамлакат бош вазири Жастин Трюдо кутиб олди.
Шунингдек, суриялик муҳожирларни ортган яна бир самолёт Монреаль шаҳрига 12 декабрь, шанба куни етиб келади.
Канада ҳукумати 2015 йилнинг охирига қадар 10 минг нафар суриялик муҳожирни мамлакат ҳудудида жойлаштирмоқчи, яна 15 минг кишига 2016 йилнинг февраль ойида бошпана берилади.
Декабрь ойи бошида канадалик расмийлар кўчириш режасига асосан Канадага юбориладиган Иорданиядаги суриялик фуқароларни текширишни бошлаган.
Изоҳ (0)