4 декабрь куни ўтказилган Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Сенат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Файзулла Абдуллаевич Абдуазимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Атабек Напасович Маткаримов ва Садриддин Бавабекович Эшанкулов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари этиб сайланди.
Раъно Норбоевна Камалова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси вазифасидан озод қилинди.
Ушбу Қарор қабул қилинган кун (2015 йил 4 декабрь)дан эътиборан кучга кирди.
Олдинроқ Сенат Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартишлар киритгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)