Ноябрнинг охирги кунларида кузатилган илиқ ҳаво таъсирида Ўзбекистон пойтахтида кутилмаганда олча дарахти гуллади. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Кутилмаган вақтда гуллаган дарахтларнинг суратларини фотосуратчи Бахтиёр Зуҳуров Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган.
Ўзбекистонда дарахтларнинг бевақт гуллаши ҳоллари аввал ҳам кузатилган. Жумладан, 2013 йил сентябрида Тошкентнинг Юнусобод туманида гилос, 2014 йил сентябрида Жиззахнинг Бахмал туманида олма, 2015 йил январида эса Сурхондарёда бодом гуллаган эди.
Изоҳ (0)