Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Мексиканинг Мехико шаҳрида давом этаётган турнирнинг жуфтликлар мусобақасида ҳам чорак финалга йўлланма олди, деб хабар қилади «Оламспорт».
Россиялик Алексей Алешчев билан тўртинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Жўрабек иккинчи давра учрашувида хитойлик Йи Бинг Ву ҳамда Хитой тайпейилик Рай Хо тандемини 7:6(4), 4:6, тай-брекда 10:7 ҳисобида таслим этди. Уларнинг ярим финал йўлидаги рақиблари туркиялик Эрги Киркин ва австралиялик Алексей Попирин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов Мехикодаги турнирнинг яккалик баҳсларида ҳам чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.
Изоҳ (0)