Россия Бош штаби томонидан мамлакат авиация базаси хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Россия Ҳаво кучлари Бош штаби оператив бошқармаси раҳбари, генерал-лейтенант Сергей Рудскойнинг сўзларига қараганда, ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича чоралар қабул қилинади.
C-300 га ўхшаш «Форт» ҳаво мудофаа тизими билан жиҳозланган «Москва» крейсери Латакия қирғоқ бўйи ҳудудидан жой олади.
«Бизга потенциал хавф туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай марралар йўқ қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз», — деб таъкидлади Рудской.
Изоҳ (0)