Қатарнинг Доҳа шаҳрида Яман ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ — 2018 саралашининг гуруҳ босқич 8-тур учрашуви ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда «Uff.uz».
Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида Азиз Ҳайдаров ўз зарбаси билан ҳисобни очди. Ўзбекистонлик футболчилар 31-дақиқага келиб, иккинчи голни ҳам урди. Бу сафар Сервер Жепаров ажойиб гол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Станислав Андреев Ўзбекистон жамоасининг учинчи голини урди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Учрашув тугалланиш арафасида Аҳмад ал-Сарори битта жавоб голини уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва уч очкога эга бўлди.
ЖЧ — 2018 саралаши, 8-турЯман — Ўзбекистон — 1:3Голлар: Аҳмад ал-Сарори (90) - Азиз Ҳайдаров (8), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).
Яман: Аяш, Хубайши, Саси, Матари (Сарори), Хайфи, Маҳди, Зубайри, Мансур, Алос, Бугшоҳ, ҲамсонЎзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев.
Изоҳ (0)