Маймун одам лақабли япониялик Кенити Ито янги жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради «Газета.ru».
У юз метрлик масофани 15,71 секундда эмаклаб югуриб ўтди. Кенитининг рекорд уриниши Токионинг «Комадзава Олимпик» стадионида қайд этилди.
Ушбу масофа Япония пойтахтида яшовчи 33 ёшли фуқаро учун янгилик эмас. Ито уч марта: 2008 йилда (18,58 секунд), 2012 йилда (17,47 секунд) ва 2013 йилда (16,87 секунд) жаҳон рекордини ўрнатган. 2014 йилда унинг кўрсаткичини юз метрлик масофани 15,86 секундда босиб ўтган Кацуми Тамакоси янгилаган эди. Энди Ито унвонни ўзига қайтарди.
Янги натижа 12 ноябрь куни нишонланадиган Guinness World Record Day шарафига ўрнатилди.
Изоҳ (0)