Игорь Сергеев Ўзбекистон — КХДР ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди
Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 12 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида КХДРни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Учрашув расмийлари томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Игорь Сергеев тан олинди.
«Пахтакор» ҳужумчиси ўйиннинг 24-дақиқасида Жепаров томонидан етказилган узатмага бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Мазкур гол Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Иккинчи бўлимда жамоа ғалабани ўз томонига оғдира олди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
