ФИФА сайлов қўмитаси ташкилот президентлиги учун курашадиган 5 нафар номзодни расман тасдиқлади. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Номзодлар сафидан УЕФА бош котиби Жанни Инфантино, ФИФА вице-президенти, Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайн, ЖАР собиқ вазири Токио Сексвале, ФИФА бош котибининг собиқ ўринбосари Жером Шампаня ҳамда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ўрин олди.
Изоҳ (0)