АҚШ расмийлари Volkswagen концерни дизель двигателли 10 мингга яқин автомобилларнинг зарарли ташланмаларига оид тестларни яна сохталаштирганликда айблади. Бу ҳақда Associated Press манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
АҚШ атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги (EPA) ва Калифорния ҳаво ресурслари кенгаши 2014—2016 йиллар моделлар қаторига мансуб Volkswagen, Audi ва Porsche машиналарини тестдан ўтказиш чоғида кўрсатилган зарарли ташланмалар ҳажми мазкур транспорт воситаларидан фойдаланиш пайтида қайд этилганидан кам бўлганини аниқлади.
Маълум бўлишича, текширувдан ўтказилган автомобиллардаги CО2 ҳажми EPA стандартларида кўзда тутилганидан 9 карра ортиқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «дизелли можаро» туфайли Volkswagen автоконцерни сўнгги 15 йилда биринчи марта чоракни зарар билан ёпган: 2015 йилнинг учинчи чораги якуни бўйича кўрилган зарар миқдори 3, 48 миллиард еврони ташкил этди.
Изоҳ (0)