«Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Хетафе» (2:0) билан ўйинда киритган голи уругвайлик футболчининг фаолиятидаги 300-гол бўлди, деб хабар беради «Uff.uz».
Суарес «Барселона» таркибида жами 36 та гол киритган. Уругвай терма жамоасидаги голлари сони эса 44 тани ташкил қилади. «Ливерпул»да ўйнаб юрган вақтида у жами 82 марта рақиблар дарвозабонини ранжитган.
«Аякс»даги голлари сони эса 111 тани ташкил этади. «Гронинген» жамоасида 15 та, «Насьонал»да эса 12 та тўпга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)