Филиппин шимолидаги Koppu тўфони қурбонлари сони 22 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Кишилар тўфон оқибатида юзага келган сув тошқини ва кўчкилар натижасида ҳалок бўлган.
Фуқаро мудофааси маҳаллий бўлинмасининг маълум қилишича, мамлакатнинг қишлоқ хўжалик туманларида 20 октябрь, сешанба куни 200 дан ортиқ қишлоқ сув остида қолган. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш агентлиги маълумотларига қараганда, тўфон Лусон оролидаги 300 мингга яқин кишига даҳл қилган.
Аввалроқ тўфон оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 нафарга етганлиги маълум қилинган эди. Koppu тўфони Филиппин архипелагининг энг катта ороли — Лусонга 18 октябрь куни ёпирилган эди.
Изоҳ (0)