АҚШда ўзи ясаган соат учун қўлга олинган Аҳмад Муҳаммад мактабни тарк этмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Ўғлининг сўзларини келтириб ўтган Муҳаммад Ал-Хасан Муҳаммад боланинг Мак-Артур мактабига боришни хоҳламаётганлигини маълум қилди. Аҳмаднинг ўқитувчиси унинг рюкзагидаги чиқиллаётган буюмни бомба деб гумон қилиб, полицияни чақирган эди.
Аҳмадни аллақачон бир нечта мактаблар ўқишга таклиф қилди. Бироқ унинг отаси ўғлининг иштаҳасизлик ва уйқусизликдан қийналаётганлиги учун бироз дам олиши керак деб ҳисобламоқда. Оила Аҳмаднинг БМТ вакиллари билан учрашиши учун Нью-Йоркка ва ҳаж зиёратини амалга ошириши учун Маккага боришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)